Линклар

Бугун Жанубий Осиёнинг 12 мамлакатида 220 мингдан ортиқ одамнинг қурбон бўлишига сабабчи бўлган цунами рўй берганига икки йил тўлди.


2004 йилнинг 26 декабр куни Ҳинд Океани тубида рўй берган 9 баллик зилзила оқибатида, улкан тўлқинлар океан соҳилларидаги шаҳарларга келиб урилган эди. Сешанба куни тўфондан омон қолганларнинг фалокат қурбонлари дафн этилган оммавий қабрларни зиёрат қилиши ва бошқа маросимларда қатнашиши кутилмоқда. Индонезиянинг Ачех вилояти цунамидан энг катта зарар кўрган, у ерда қурбонларнинг учдан икки қисми ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG