Линклар

Тожикистон Олий суди шу йилнинг бошида Душанбедаги ҳарбий олий ўқув юрти бошлиғини ўлдирганликда айбланган икки киши устидан ҳукм ўқиди.


Генерал Хакимшо Хафизовни ўлдирганликда айбдор, деб топилган Комилжон Ботиров умрбод қамоқ жазосига, Комилжон Хусайнов эса, 30 йил қамоққа ҳукм қилинди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Хафизовни, 1998 йилда исёнкор полковник Махмуд Худойбердиевнинг давлат тўнтаришини ясаш уринишларини қўллаб-қувватламагани учун ўлдирган. Озодликда қолаётган Махмуд Худойбердиев, баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистонда яшириниб юрибди. 1998 йилда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришидан кейин Худойбердиевнинг кўплаб тарафдорлари Тожикистонда ҳибсга олинган. Генерал Хафизов бир пайтлар Худойбердиевнинг полкида хизмат қилган.
XS
SM
MD
LG