Линклар

logo-print

Британия ва Ироқ кучлари душанба куни Басра шаҳри полиция бошқармасига ҳужум қилиб етти кишини ўлдирди.


Британия армияси майори Чарли Бёрбрижнинг маълум қилишича, ўтказилган амалиётдан мақсад Басра полиция бошқармасининг Жиддий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимларини қуролсизлантириш бўлган. Бриятани ҳарбийсига кўра, мазкур бўлим ходимлари қотилликларни амалга оширган жанггариларга ёрдам бериб келган. Майор Бёрбридж Жиддий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимларининг 180га яқин махбусни ўлдириш режалари бўлганини маълум қилди. Ироқ расмийлари Басра полиция бошқармасининг мазкур бўлими “уюшган жиноий гуруҳ”га айланганини таъкидлади. Душанба куни эрталаб Британия қўшинлари танклар ёрдамида полиция бошқармасини қуршаб олди ва Ироқ кучлари билан биргаликда бинони ишғол қилиб, ичкаридаги полициячиларни қўлга олиди. Британия қўшинлари бошқарма ҳибсхонасидаги махбусларни бошқа жойларга кўчиргани хабар қилиняпти. Британия ҳарбийларига кўра, келажакда жиноятчилар фойдалана олмасин учун, полиция бошқармаси биносининг бир қисми вайрон этилган.
XS
SM
MD
LG