Линклар

logo-print

Оқ уй Ироқда жанггариларга алоқадорликда гумон этилган эронликларнинг ҳибсга олиниши Ироқдаги вазиятга Эроннинг аралашаётгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқлашини таъкидлади.


Бироқ, деди Оқ уй матбуот вакили Алекс Конант, Буш маъмурияти бирор хулосани эълон қилишидан аввал мазкур иш юзасидан олиб борилаётган тергов якунланиши лозим. Расмий хабарларга кўра, АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари томонидан “халқаро қўшинлар, Ироқ кучлари ва ироқликларга нисбатан ҳужумларни ният қилганларга қарши” ўтказилган операция натижаси ўлароқ, бир неча эронлик қўлга олинган. Улар орасида икки дипломат ҳам бўлгани ва кейинчалик озод этилгани хабар қилиняпти.
XS
SM
MD
LG