Линклар

Россиянинг Газпром ширкати Беларус, унга таклиф этилаётган янги нархларга кўнмаса, январ ойида газдан мосуво бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Газпром матбуот вакили Сергей Куприянов Беларуснинг эски нархларни сақлаб қолиш истаги “масъулиятсиз экани ва Беларусга энергия воситаларининг тўхтовсиз етказиб берилишини таҳдид остига қўйишини” таъкидлади. Газпром Беларусга сотиладиган газ нархини тўрт баробарга ошириб, минг кубометр газ учун 200 АҚШ долларини сўраяпти. Куприянов, Беларус ўзининг давлатга тегишли “Белтрансгаз” ширкати акцияларининг 50 фоизини Газпромга берса, Россия минг кубометр газни 80 АҚШ долларидан сотишга рози бўлишини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG