Линклар

Туркманистон мухолифати мамлакат президентлигига ягона номзодни илгари суриш ниятини билдирди.


Туркманистон Марказий банкининг собиқ раиси Худойберди Ўрозов ва Туркманистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Нурмуҳаммад Ханамов Киевда ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда баёнот берди. Туркман мухолифатининг муҳожиратдаги вакиллари шунингдек, Европа, Россия ва Қўшма Штатлардан Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзовнинг ўлимидан кейин мамлакатда демократия ўрнатишда ёрдам беришларини сўради. Ўрозов, Ханамов ва Туркманистон демократик кучлари уюшмасининг бошқа аъзолари Киевга келиб, Туркманистонга учиб кетишлари учун самолёт ташкил қилиб беришни сўраб, Украина ҳукуматига мурожаат қилди. Мухолифат вакиллари 26 декабр кунига белгиланган Туркманистон Халқ Маслаҳати мажлисида қатнашиш ниятида эканини айтмоқда. Туркманистон хавфсизлик идоралари мухолифат аъзоларини, улар мамлакатга қайтишлари билан ҳибсга олинишларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG