Линклар

Беларус расмийлари ва Россиянинг Газпром ширкати ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди.


Газпром Беларусга сотиладиган газ нархини тўрт баробарга оширишини эълон қилиб, Минск бу шартларга кўнмаса, газ етказиб беришни тўхтатишидан огоҳлантирмоқда. Газпромнинг матбуот вакили Сергей Куприянов, Беларус ўзининг давлатга тегишли “Белтрансгаз” ширкати акцияларининг 50 фоизини Газпромга берса, Россия минг кубометр газни 80 АҚШ долларидан сотишга рози бўлишини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG