Линклар

logo-print

Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида янги яҳудий маҳалласини қуриш ҳақидаги қарорни қабул қилди.


Иордан водийсининг шимолида қурилиши айтилаётган аҳоли пунктида Ғазо Минтақасидан кўчирилган 20та яҳудий оиласини жойлаштириш режаланмоқда. Хабарларга кўра, Маскиот, деб номланадиган янги аҳоли пунктини қуриш ишлари яқин ҳафталар ичида бошланиши мумкин. Янги маҳалла 1992 йилдан бери Ғарбий соҳилда қурилган биринчи Исроил аҳоли пункти бўлади. Фаластин ҳукумати расмийси Соҳиб Эрекат бу қарорни қоралаб, Исроил ҳукуматини уни бекор қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG