Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сомалидаги вазиятни муҳокама қилгани учрашди.


Хавфсизлик кенгаши Сомалидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва ҳориж қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги баёнотни қабул қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. БМТнинг Сомали бўйича махсус вакили Франсуа Лонсени Фолл ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилмаса, бу Африка Шохи мамалкатлари учун “жиддий оқибатларга” олиб келишидан огоҳлантирди. Айни пайтда, Эфиопия Бош вазири Мелес Зенави Сомали муваққат ҳукуматига ёрдам бераётган Эфиопия армияси Исломий жанггариларга қаттиқ зарба берганини таъкидлади.
“Бизнинг миссиямиз бор. Миссиямизнинг аллақачон ярмидан кўпроғини адо этдик. Вазифамизнинг қолган ярмини бажариб бўлишимиз билан, бу эса, кўп вақт талаб этмайди, з у ердан дарҳол чиқиб кетамиз. Чунки у ерда урушадиган рақбининг ўзи қолмайди”, - деди Эфиопия ҳукмати раҳбари.
Қўшма Шататлар Эфиопиянинг Сомалидаги вазиятга аралшувини қўллаб-қувватлаб, ҳукуматни ҳарбий операциялар давомида “иложи борича босиқ” бўлишга чақирди. Араб давлатлари лигаси томонларни дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди. Асосан насронийлардан иборат Эфиопия ҳукумати Сомалидаги Исломий жанггарилар мамлакатга таҳдид солишини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG