Линклар

logo-print

Россия Олий суди 2004 йилда Бесландаги мактабни гаровга олган жанггарига чиқарилган умрбод қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.


2004 йилги Беслан воқеасида 330дан ортиқ киши, асосан болалар ҳалок бўлган. Беслан мактабини гаровга олган жанггарилардан ягона омон қолган Нур-Паши Қулаев шу йилнинг май ойида умрбод қамоққа ҳукм қилинган эди. Олий суд Қулаевнинг алдвокатлари ва воқеа қурбонлари яқинларининг аризасини рад этиб, ҳукмни ўз кчида қолдирди. Қурбонлар яқинларидан иборат “Беслан овози” ташкилотининг раҳбари Элла Кесаева “Эхо Москви” радиосига берган интервьюсида Кулаев устидан ўтказилаган суд Беслан воқеаси пайтида амалга оширилган қутқарув операциясининг ҳамма жиҳатларини тегишли тарзда кўриб чиқмаганини айтди. Воқеада омон қолганлар ва қурбонларнинг яқинлари Россия ҳукуматини Бесландаги қутқарув операциясини қўпол тарзда ўтказганлик ва унинг тафсилотларини яширганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG