Линклар

Қирғизистон парламентининг 30 нафар депутати президент Қурманбек Бакиевни мамалкат парламентини тарқатиб юборишга чақирган.


Бу ҳақда президент тарафдорлари бўлмиш депутатлар Ахмадбек Келдибеков ва Қамчи Ташиевлар Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Икки депутат парламентни конституцияга президент ваколатларини оширувчи ўзгартишларни киритишга қаршилик қилгани учун танқид қилди. Айни пайтда, Қирғизистон Социал демократик партиясининг етакчиси Олмос Ўтамбоевнинг таъкидлашича, ноябрда қабул қилинган конституцияга мос келувчи қонунлар қабул қилинмагунича, парламент тарқатилмаслиги лозим.
“Бу парламент йўқ деганда 2007 йилнинг майигача, барча қонунларни қабул қилмагунича тарқатилмаслиги керак. Акс ҳолда Қирғизистонда уруш бошланади. Чунки парламент бу авторитар конституцияни қабул қилган тақдирда ҳам, сизга очиқ айтаман, биз уни тан олмаймиз. Чунки бу ноқонуний конституция бўлади. Унда биз барча чораларни кўришгача борамиз. Биз бунга тайёрмиз”, - деди депутат Ўтамбоев. Қирғиз мухолифати етакчиларидан бири Ўмирбек Текебоев Озодлик радиоси билан суҳбатда, президент Бакиев билан учрашиб вужудга келган сиёсий бўҳронни муҳокама қилиганини айтди. Душанба кунги мажлисда Қирғизистон парламенти президентнинг бош вазир ва ҳукуматни тайинлаш ваколатини тиклаш ҳақидаги ўзгартишларни конституцияга киритиш ҳақидаги таклифни рад этган эди.
XS
SM
MD
LG