Линклар

Эрон ҳукумати Британиянинг Теҳрондаги элчисини чақиртириб, бош вазир Тони Блэйрнинг баёнотларига эътироз билдирди.


Тони Блэйр ўтган ҳафта Яқин Шарқ бўйлаб қилган сафари чоғида минтақа давлатларини Теҳроннинг экстремизмни қўллаб-қувватлашига қаршилик кўрсатишга чақирган эди. ИРНА агентлигининг хабар қилишича, Британиянинг Теҳрондаги элчиси Жеффри Адамс билан сўзлашган Эрон ташқи ишлар вазирлигининг мулозими Иброҳим Раҳимпур Блэйрнинг сўзлари Британиянинг Ироқ, Афғонистон ва Яқин Шарқдаги таназзулга юз тутган сиёсатини оқлашга қаратилганини айтган.
XS
SM
MD
LG