Линклар

Иордания Бош вазири Маъруф ал-Боқит Бағдоддаги турмадан қочишга муваффақ бўлган Ироқ ҳукуматининг собиқ аъзоси Айҳам ал-Самарий Иорданияга келганини маълум қилди.


Қўшма Штатлар ва Ироқ фуқаролигига эга бўлган ал-Самарий Иорданияга Америкага тегишли учқида учиб келган, деди Иордания бош вазири. Унга кўра, Ироқ ҳукумати собиқ вазирининг экстрадиция қилинишини талаб қилмаган. 2003 йилда тузилган муваққат ҳукуматда электр энергияси вазири бўлиб ишлаган ал-Самарий шу йилнинг август ойида порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган эди. АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси собиқ вазир Иорданияга Америкага тегишли самолётда етиб борганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG