Линклар

Сешанба куни Ироқда амалга оширилган зўравонликларда 50дан ортиқ ироқлик ва америкалик етти аскар ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.


Бағдодда рўй берган портлашларда камида 40дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ироқдан олинаётган хабарлага кўра, пойтахтнинг шиалар яшайдиган Байаа маҳалласида учта машинага ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одам жароҳатланган. Бағдоднинг суннийлар яшайдиган Адҳамия туманида портлаган машина эса 17 кишини ҳалок этган. Америка ҳарбийларининг маълум қилишича, ҳафта бошидан бери амалга оширилган портлашларда етти нафар АҚШ аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG