Линклар

Сешанба куни Ироқ аппеляция суди собиқ президент Саддам Хусайнга чиқарилган ўлим ҳукмини ўз кучида қолдириб, ҳукм 30 кун ичида амалга оширилиши лозимлигини қарор қилди.


Бағдодда ўтказилган суд мажлиси раиси Ориф Абдул Раззоқнинг қарорини Ироқ президенти Жалол Талабоний ва унинг икки ўринбосари мақуллашлари керак. Оқ Уй аппеляция судининг қарорини Ироқ учун “муҳим босқич” ўлароқ, баҳолади. Амнести Интернейшнл ва Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эса, Саддам Хусайнни қатл қилиш ҳукми сиёсий кучларнинг аралашуви туфайли, нохолис ўтган суднинг натижасидир, деди. Ироқнинг собиқ раҳбари ва унинг икки ёрдамчиси ноябр ойида осишга ҳукм қилинган эди. Улар 1982 йилда Дужайл қишлоғида Хусайннинг жонига суиқасд уюштирилганидан кейин 148 шиани ўлдирганликда айбдор, деб топилган. Аппеляция судининг сешанба кунги қарорига кўра, Хусайннинг икки ёрдамчисига чиқарилган ўлим ҳукмлари ҳам ўз кучида қолди. Айни пайтда, давом этаётган яна бир суд маҳкамасида Саддам Хусайн ва унинг олти собиқ ёрдамчиси 1980 йилларда Курдларга қарши геноцид амалга оширганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG