Линклар

27 декабрь куни Туркманистон газеталари мамлакат конституциясига киритилган ўзгартишларни эълон қилди.


Бош қонуннинг аввалги ҳолатида президент сайловида қатнашиши мумкин бўлмаган муваққат президент Қурбонгули Бердимуҳаммедов янги ўзгаришларга кўра шундай ҳуқуққа эга бўлди. Энди у февралда ўтказилажак сайловда асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Яна бир ўзгартишга кўра, агар давлат раҳбари вафот этса, мамлакат бошқаруви аввалгидай парламент спикерига эмас, балки бош вазир ўринбосарига ўтади. Шу кунгача парламент спикери лавозимида ишлаб келган Авазгелди Отаев расман ишдан бўшатилди. 14 февраль куни Халқ маслаҳати раислигига ҳам сайлов бўлиб ўтиши хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG