Линклар

Қўшма Штатлар Исроил ҳукуматининг Ғарбий соҳилда янги яҳудий аҳоли пунктини қуриш қарорини танқид қилди.


АҚШ Давлат Департаменти мазкур қарор йўл харитаси бўйича Исроил ўз зиммасига олган мажбуриятларга зид эканини таъкидлади. Давлат департамент матбуот вакили йўл харитасига кўра, тинчлик ўрнатиш музокараларига путур етказувчи қарорларнинг қабул қилиниши тақиқланганини қайд этди. Иордан водийсининг шимолида қурилиши айтилаётган аҳоли пунктида Ғазо Минтақасидан кўчирилган 20та яҳудий оиласини жойлаштириш режаланмоқда. Янги маҳалла 1992 йилдан бери Ғарбий соҳилда қурилган биринчи Исроил аҳоли пункти бўлади. Фаластин ҳукумати расмийси Соҳиб Эрекат бу қарорни қоралаб, Исроил ҳукуматини уни бекор қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG