Линклар

logo-print

Сешанба куни 93 ёшида вафот этган АҚШнинг собиқ президенти Жералд Форд 30 декабр куни Вашингтонда, давлат амалдори сифатида, дафн этиладиган бўлди.


29 декабр куни собиқ президентнинг яқинлари учун Калифорнияда маросим ўтказилади, шундан кейин майит Вашингтонга олиб келинади ва Капитолийга қўйилади. Кеча, АҚШ Президенти Жорж Буш Жералд Форднинг оиласига ҳамдарлик билдирди.
“Америкаликлар номидан, Лора ва камина, хоним Форд ва президент Форд оиласига ҳамдарлик билдирамиз. Президент Форд Буюк инсон бўлган ва ҳаётининг энг яхши йилларини Қўшма Штатлар учун хизмат қилишга бағишлаган”, - деди президент Буш.
Республикачилар вакили Жералд Форд Америка тарихида сайланмасдан иқтидорга келган ягона президентдир. У президент Ричард Никсон даврида вице президент бўлган ва 1974 йилги Уотергейт жанжали боис истеъфога кетган Никсоннинг ўрнини эгаллаган. Форд, кейинчалик Никсон президентлик вақтида амалга оширган жиноятларини кечирган. 1976 йилдаги президентлик сайловларида Форд демократлар вакили Жимми Картерга ютқазган.
XS
SM
MD
LG