Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифатидаги “Ислоҳотлар учун” ҳаракати, парламентнинг президентга содиқ депутатлари ўтган ойда қабул қилинган конституцияга ўзгартириш киритишга уринадиган бўлса, норозилик намойишларини ташкил этишидан огоҳлантирди.


Ҳукумат-параст депутатлар янги конституция қабул қилинаётганда президентдан олиб қўйилган баъзи ваколатларни унга қайтаришни кўзда тутувчи ўзгартиришларни таклиф этмоқда. Мухолифатчи депутат Муротбек Мукашев, парламент вакиллари конституцияни ўзгартириш уринишларини давом эттирса ва Қирғизистоннинг Жаҳон банкининг Қарзга ботган қашшоқ мамлакатлар учун мўлжалланган дастурига қўшилишига овоз берса, норозилик намойишлари келаси йилнинг бошида ўтказилишини айтди.
“2007 йилнинг январ-феврал ойларида конституцияни ҳомоя қилишга қаратилган ва Қирғизистон Республикасининг HIPC дастурига қўшилига қарши муддатсиз сиёсий акцияни ўтказиш ниятидамиз. Биз Қирғизистонда хонлик ҳокимиятининг ўрнатилиши ҳамда унинг ўзини-ўзи мустақил бошқара олмайдиган мамлакатлар қаторига қўшилишига қаршимиз. Ҳар биримиз мамлакатимиз ва унинг конституцияси ҳимоясига туриши вақти келди”, - деди қирғиз мухолифатчиси.
Янги конституция ноябр ойида Бишкекда ўтказилган йирик норозилик намойиши боисим остида қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG