Линклар

logo-print

Россиянинг давлатга тегишли “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер, Беларус билан газ нархи борасида келиша олинмаётгани боис, Европалик мижозларини газни етказиб беришда муаммолар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.


“Газпром” Беларус билан чегарадош европалик мижозларига газни тўлқ миқдорда ва шартномаларга кўра, таъминлашни тўхтатмайди. “Газпром” бугун ўзининг Литва, Польша ва Германиядаги ҳамкорларига газни етказиб берди ва Беларусга оид вазият ҳақида хат жўнатди”, - деди Миллер.
“Газпром” Минск 1 январдан минг кубометр газ учун 105 АҚШ долларидан тўлашга кўнмаса, Беларусга газ оқиб борадиган қувур жумрагини беркитиб қўйишидан огоҳлантирди. Янги нарх шу пайтгача Беларус тўлаб келган нархдан икки баробарга кўпроқдир. Россия томони Беларус ўзининг давлатга тегишли “Белтрансгаз” ширкати акцияларининг 50 фоизини “Газпром” ҳисобига ўтказса, янги нарх арзонлаштирилиши мумкинлигини айтмоқда. Минск расмийлари 2007 йил учун газ нархи бўйича келишув янги йилгача имзоланмаса, “Газпром”нинг Беларус орқали ўтадиган қувурлардан фойдаланиши тўхтатилишини маълум қилди. Бундан ташқари, расмий Минск Беларусга газ етказиб бериш тўхтатиладиган тақдирда, Россиядан Европага газ оқиб ўтадиган қувурлардан газнинг тортиб олиниши билан таҳдид қилди. Миллер беларусни “бузғинчилик позициясини” эгаллаганликда айблади. “Газпром” Қорбобо эмаски, Беларусга Янги йил совғасини тақдим этса, деди Миллер.
XS
SM
MD
LG