Линклар

Осишга ҳукм қилинган Саддам Хусайн ўз ҳаётини Ватан учун “қурбон” қилаётганини айтиб, Ироқ халқини душманларга қарши бирлашишга чақирди.


Қамоқдан чиқарган хатида Ироқнинг собиқ президенти, Яратган уни ўзининг “солиҳ бандалари ва шаҳидлар” қаторига қўшишига умид қилишини ёзган. Хусайннинг адвокатлари мактубнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Собиқ дикататор 30 кун ичида осилиши мумкин. Инсониятга қарши жиноятларни содир этгани учун унга чиқарилган ўлим ҳукми сешанба куни аппеляция суди чиқарган қарорга кўра ўз кучида қолди. Суднинг қарорини Ироқ президенти Жалол Талабоний ва унинг икки ўринбосари тасдиқлаши керак, лекин Аппеляция суд раиси Ориф Шоҳин ҳукм ижро этилиши шартлигини айтмоқда. Саддам Хусайн етакчилик қилган Баас партияси, Интернетда тарқатган баёнотда, ўз раҳбарлари қатл этиладиган тақдирда, Қўшма Штатларнинг манфаатларига “ҳар ерда ва барча воситалар билан” зарба беражагини ваъда қилди. Баас партияси 2003 йилда Хусайн ағдарилганидан кейин тарқатиб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG