Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россия ва Беларус ҳукуматларини газ нархи борасидаги ўзаро тортишувларга барҳам беришга чақирди.


“Газпром” ширкати расмий Минск газга белгиланган янги нархга кўнмаса, Беларусга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ҳақида огоҳлантирган. Беларус эса бундай ҳолатда Ғарбий Европада газ тақчиллиги муаммоси пайдо бўлишини таъкидлаган. Россия Европага экспорт қиладиган газнинг 80 фоизи Украина, 20 фоизи эса Беларус орқали ўтади. ЕИнинг энергетика масалалари комиссари Андрис Пиебалгс икки давлатни муросага чорлаб, уларни ЕИнинг газ таъминотини хавф остига қўймасликка чақирди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG