Линклар

logo-print

Ироқда собиқ диктатор Саддам Ҳусайнни қатл этишга тайёргарлик бошланди.


Бироқ Бағдод расмийлари тараддуд жараёни борасидаги маълумотларни сир сақлашни афзал кўрмоқда. С.Ҳусайн инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган, сешанба куни Ироқ апелляция суди бу жазони ўз кучида қолдирган эди. Шундан сўнг Саддам қамоқхонадан мактуб йўллаб, барча ироқликларни душманларга қарши курашда бирлашишга чақириб, “ўз ҳаётини Ватан учун қурбон қилаётгани”ни айтган. Саддам Ҳусайн раҳбарлик қилган “Баас” партияси аъзолари собиқ диктатор қатл этилгудек бўлса, партия АҚШ манфаатларига қарши курашга отланиши ҳақида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG