Линклар

logo-print

Бағдодда қўпорувчилик амалиёти натижасида тинч аҳоли вакилларидан 23 киши ҳалок бўлди.


Шунингдек, Ироқда америкалик уч аскар ўлдирилди. АҚШ президентининг Техасдаги дала ҳовлисида эса Вашингтон расмийларининг Ироқдаги янги стратегияси борасида баҳс бўлиши кутиляпти. Унда президент Жорж Бушдан ташқари Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари, давлат котиби Кондолиза Райс, мудофаа вазири Роберт Гейтс, вице-президент Дик Чейни қатнашиши билдириляпти. Бироз аввал Оқ уй маъмурияти АҚШ раҳбари Америка халқига янги йил табриги билан чиқишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG