Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифати мамлакат президенти Қурманбек Бақиевни Марказий сайлов комиссияси раислигига номзод кўрсатишга чақирмоқда.


Мухолифатдаги “Отамакон” партияси раҳбари Умурбек Текебоевнинг таъкидлашича, МСК раислигига номзодни президент кўрсатади, аммо сўнгги қарор парламент томонидан қабул қилинади. Келаси йили Қирғизистонда бирорта сайлов бўлиши режалаштирилмаган. Бироқ янги конституция қабул қилиниши туфайли 2007 йил ўрталарига бориб парламент сайловини ўтказиш эҳтимоли пайдо бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG