Линклар

Москвадан Женевага кетаётган Россия самолёти фавқулодда Прага аэропортига қўнишга мажбур бўлди.


Россиянинг “Аэрофлот” ҳаво ширкатига тегишли Аэробус-321 учқичининг йўловчиларидан бири жанжал кўтаргани боис, самолёт экипажи Прагага қўнишга қарор қилди. Экипажнинг иккинчи пилоти Андрей Литвинов “Озодлик” билан суҳбатда жанжалкаш йўловчи маст ҳолатда бўлганини айтди.
“Маст ҳолатдаги йўловчи самолётни Қоҳира ёхуд ўша йўналишдаги бирор мамалакатга буришни талаб қила бошлади. Самолёт бортида мушталшиш бошланиб кетди. У самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилди. Биринчи класснинг борт-проводниклари ва бир неча йўловчилар унга қаршилик кўрсатиб, қўл-оёқларини боғлаб қўйди. Женевага парвозни тўхтатиб, Прагага қўнишга мажбур бўлдик”, - деди россиялик учувчи.
Аэробус-321 учқичи Чехия пойтахтида қўнгач, безори пассажир чех полицияси томонидан ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG