Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистоннинг икки давлат чегарасида тўсиқларни ўрнатиш ва миналаштириш режасини танқид қилди.


“Миналарни кўмиш ва тўсиқ симларни тортиш террорчиликни тўхтатмайди, балки халқнинг иккига бўлинишига олиб келади ва Афғонистон бунга жуда қарши”, - деди Карзай.
Ундан кўра, Покистон расмийлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида террорчиларнинг ўқув базаларини йўқ қилса мақсадга мувофиқ бўларди, деб қўшимча қилди Карзай. БМТ ҳам Исломободнинг Покистон-Афғонистон чегарасини миналаштириш режаларини танқид қилди. Покистон ҳукумати чегарада тўсиқларни ўрнатиш ва миналарни кўмиш ишлари қачон бошланишини маълум қилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG