Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги стратегияни янгилашда “ижобий силжишларга” эришаётганини маълум қилди.


Янги стратегияни якунлаш учун яна маслаҳатлашиш керак, дея қўшимча қилди, Америка раҳбари. Жорж Буш бу баёнотни Техасдаги ранчосида Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари вице президент Дик Чейни, давлат котиби Кондолиза Райс, мудофаа вазири Роберт Гейтс ва генерал Питер Пейс билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин қилди.
“Ироқдаги режаларни халқимизга ошкор қилишдан аввал яна маслаҳатлашишим лозим. Шубҳасиз, Ироқ ҳукумати билан ишлашда давом этамиз. Ироқда муваффақият қозониш учун, бу ёш демкоратик мамалкатнинг ютуқларга эришишига қаршилик қилаётган кучларга қарши курашиш истагида бўлган ҳукумат ҳукумат даркор”, - деди АҚШ раҳбари.
Бушнинг янги йил бошида Ироқдаги янги стратегия борасида чиқиш қилиши кутилмоқда. Айни пайтда, кеча Бағдодда амалга оширилган портлашларда 23 киши ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбийлари эса, беш нафар америкалик аскарнинг ҳалок бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG