Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:42

2006 йилнинг 30 декабридаги воқеа – Ироқ етакчиси Саддам Ҳусайннинг қатл этилишига халқаро жамоатчилик турли муносабат билдирмоқда


"Озодлик" Озодлик мухбир бу воқеа юзаисдан ўзбекистонлик кузатувчи, сиёсатчи, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига ҳам микрофон тутди.

Ўзбекистонлик сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлаганов:

“Саддам Ҳусайн бошқа бир тузум бўлганда отилишга, ўлдирилишга маҳкум шахс эди. Унинг инсониятга қарши жиноятларидан биз кўз юммаймиз. Аммо, бугунги оккупация шароитида бу иш қилинмаслиги керак эди. Бунинг Ироқда беқарорликка сабаб бўлиши бир масала. Лекин мусулмонларнинг муқаддас байрами кунида қатлнинг ижро этилиши мусулмон олами норозлигига олиб келиши мумкин. Мен буни ғарбнинг мусулмон оламига нисбатан катта хатоси бўлди, деб ҳисоблайман, бу ҳаракат мусулмон дунёл, деган тушунча бор”.

Ўзбекистонлик кузатувчи, мухолифат вакили Шуҳрат Аҳмаджонов:

“Менимча, Саддам Ҳусанй қатл этилмаслиги керак эди. Биз демократик кучлар вакиллари ўлим жазосига қаршимиз. Мисол учун, худди шундай золим диктатор Августо Пиночетни қатл қилишмади. У ёшини яшаб вафот этди. Саддамни ҳам ўлдирмасликлари керак эди. У яшаши ва Ироқнинг келажагини кўриши керак эди. Ўзи хўрлаган, қатл қилган одамларнинг фарзандлари лаънатини эшитиб яшаши керак эди”.

Адабиётшунос олим, ўзбекистонлик таҳлилчи Бахтиёр Исабеков:

“Саддам Ҳусайнинг ўз қилмишлари, жиноятлари уни шу кунга олиб келди. Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо, менга Америка ҳукумати уни араблар қўли билан ўлдиргани ёқмади. Бунақа оккупация шароитида унинг араблар қўли билан ўлдирилишини, содда айтганда, “сопини ўзидан чиқарди” деган нақл билан аниқ ифадалаш мумкин”.

Ўзбек мухолифати етакчиларидан бири, “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ:

“Саддам Ҳусайн шафқатсиз, ўз халқига қарши катта жиноятлар содир этган диктатор эди. Унинг қатл этилиши адолатли бўлди, дейиш мумкин. Бироқ, қатл шароти Ироқ халқи учун мақбул бўлмаган шароитдир. Ироқ халқи бу диктаторни ўз иродаси билан жазолаши керак эди. Ироқ ҳозир ишғол даврида, унинг ҳукумати эса халқ иродаси билан тахтга келган эмас. Аммо, нима бўлганда ҳам, Саддам Ҳусайндек диктаторнинг қатл этилиши ўз халқига зулм қилаётган бошқа диктаторларга аччиқ дарс бўлади, деб умид қиламиз”.

Ироқнинг собиқ раҳбари, дунёда энг золим диктаторлардан бири сифатида танилган, 24 йил раҳбарлик даврида инсониятга қарши жиноятлар содир этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган 69 ёшли Саддам Ҳусайн 30 декабр куни осиш йўли билан қатл этилди.

Унинг қатл этилиш дақиқалари эса айни лаҳзаларда ҳам дунё оммавий ахборот воситаларида қайта-қайта намойиш этилди. Зеро, бу воқеа - тугаб бораётган 2006 йилнинг энг йирик воқеаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
XS
SM
MD
LG