Линклар

Болгария эскириб қолган Козлодуи номли атом заводининг айрим қисмини ëпишга тайëргарлик кўрмоқда.


Мазкур ҳаракат электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирса-да¸ Европа Иттифоқига кириш учун унинг олдига қўйилган талаблардан бири ҳисобланади. Мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлишидан икки соат олдин атом энергияси ишлаб чиқарувчи заводнинг иккита реактори ëпилади. Завод директори Кирил Николовга кўра¸ иккита реакторни ишдан чиқариш Болгариянинг электр энергия экспортидан тушадиган бир йиллик даромадидан айрилиш демакдир. Болгария Болқон бўйи мамлакатларини ëқилғи билан таъминлайдиган асосий давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG