Линклар

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари қўмондони келаси йил толибларга қарши кураш учун самарали бўлишига умид билдирди.


Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигига берган интервюсида генерал лейтенант Карл Эйкенберри толиблар чегара постларига ҳужум қилишда ¸ ҳудкушлар сонини кўпайтиришда ҳамда гуруҳ-гуруҳ бўлиб¸ марказий мавзеларга ҳужум қилишда давом этади¸ деди. Бироқ Эйкенберри толибон жанггарилари Афғонистондаги АҚШ¸ афғон ҳамда НАТО ҳарбийларига тенг кела олмаслигини айтган. Ҳарбий шунингдек¸ Вашингтоннинг Ал-Қайда етакчиси Усама Бен Ладен ҳамда толиблар қўмондони Мулла Омарни қўлга олиш учун катта кучлар ишга солаëтганини таъкидлади. Эйкенберри келаси йилнинг январида ўз лавозимини тарк этади.
XS
SM
MD
LG