Линклар

Вашингтонда Конгресс аъзолари марҳум президент Жералд Фордни хотирладилар.


Эслатиб ўтамиз¸ Форд 27 декабр куни 93 ëшида вафот этган эди. Капитолияда бўлиб ўтган тадбирда АҚШ вице президенти Дик Чейни Жералд Форднинг Уотергэйт ҳодисасидан сўнг¸ АҚШга келтирган кўмагини алоҳида таъкидлади. Республикачилар вакили Жералд Форд Америка тарихида сайланмасдан иқтидорга келган ягона президентдир. У президент Ричард Никсон даврида вице президент бўлган ва 1974 йилги Уотергейт жанжали боис истеъфога кетган Никсоннинг ўрнини эгаллаган. Форд, кейинчалик Никсон президентлик вақтида амалга оширган жиноятларини кечирган. 1976 йилдаги президентлик сайловларида Форд демократлар вакили Жимми Картерга ютқазган. Жералд Фордни сўнгги манзилга кузатиш 2007 йилнинг 2 январига белгиланган.
XS
SM
MD
LG