Линклар

logo-print

Эфиопия ҳукуматига қарашли ҳарбийлар Сомали ҳудудида яширинча ҳаракат қилаëтган исломий жанггарилар билан тўқнашди.


Аввалроқ минглаб сомалиликларнинг мамлакатдан қочаëтгани хабар қилинган эди. Сомали ҳукумати ҳамда унинг иттифоқдоши ҳисобланмиш Эфиопия биргаликда Ал-Қайдага алоқадорликда гумон қилинаëтган жанггариларга қарши кураш олиб бормоқда. Бир неча кун олдин жанггариларнинг пойтахт ва бошқа муҳим қишлоқлардан сиқиб чиқарилгани ҳабар қилинган эди. Қўшма Штатлар Эфиопиянинг Сомалидаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига ишора қилиб, Эфиопия қўшинлари Сомалининг муваққат ҳукумати томонидан ёрдамга чақирилгани, ҳамда Сомалидаги вазият Эфиопиянинг хавфсизлигига таҳдид солиши борасидаги хавотирлар асосли эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG