Линклар

Россия билан газ нархи борасидаги низоларни ҳал қилиш учун Беларус бош вазирнинг биринчи ўринбосари Владимир Сямашка яна Москвага борди.


Россиянинг давлатга тегишли “Газпром” ширкати Минск 1 январдан бошлаб газ учун янги, икки баробарга оширилган нархни тўлашга рози бўлмаса, Беларусга газ оқиб борадиган қувур жумрагини беркитиб қўйишидан огоҳлантирган. Минск эса, ўз навбатида, Беларусга газ етказиб бериш тўхтатиладиган тақдирда, Россиядан Ғарбий Европага газ оқиб ўтадиган қувурларлардан газни тортиб олиш билан таҳдид қилган. “Газпром” расмийлари ҳозирча ҳеч қандай муросага эришилмаганини таъкидламоқда. Бугунгача Минск Москвадан бир минг куб метр газни 55 АҚШ долларига сотиб оларди. Россиядан Европага оқиб келадиган газнинг тахминан 20 фоизи Беларус орқали ўтади.
XS
SM
MD
LG