Линклар

logo-print

Ироқнинг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳри ëнидаги Аужа қишлоғида дафн этилди.


Саддам Ҳусайн 30 декабр тонгда дорга осилиш йўли орқали қатл этилган эди. Марҳумнинг яқинларига кўра¸ дафн этиш маросимида Салоҳиддин вилоятининг губернатори Ҳамид ал Шакти ва Саддам туғилиб ўсган Албу Носир қабиласи етакчилари қатнашган. Саддам Ҳусайн 1982 йилда амалга оширилган жиноят – 148 шиа мусулмонни ўлдиришда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган эди. Ироқ бош вазири Нури Ал Маликий қатл Ироқ тарихидаги мудҳиш саҳифани беркитганини айтган.
XS
SM
MD
LG