Линклар

Индонезиянинг Ява ва Сулавеси ороллари ўртасида йўловчи самолёт йўқолди.


Маълумотларга кўра, "Adam Air” компаниясига қарашли “Боинг-737” русумидаги самолёт ва парвозни назорат қилувчи оператор ўртасида алоқа узилиб қолган. Транспорт вазири Хатта Раджасага асосланиб Индонезия радиоси тарқатган хабарга кўра, самолёт бортида 96 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Алоқа узилиб қолишидан олдин учувчилар авария сигнали тарқатган. Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар жўнатилган.
XS
SM
MD
LG