Линклар

Муқаддас Хаж ибодатини бажариш учун Саудия Арабистонига борган мусулмонлар 1 январ куни Минода шайтонга тош отиш маросимини учинчи кун давом эттирдилар.


Ўтган йилги Хаж мавсумида шу амални бажариш пайтида тиқилинч содир бўлиб, оқибатда 360 нафар зиёратчи нобуд бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилги Хаж ибодатини бажариш учун Саудия Арабистонига 187 давлатдан салкам икки ярим миллион зиёратчи борган. Уларнинг 40 фоизидан кўпроғини аёллар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG