Линклар

logo-print

Беларус ва Россия газ нархи борасида келишувга эришди.


Янги йилдан бошлаб Беларус ҳар бир минг куб метр газ учун Россияга 100 доллардан пул тўлайди. 2006 йилда Россия ҳар бир минг куб метр газни Беларусга 46 доллардан сотган эди. Беларус президенти Александр Лукашенко ўз мамлакати “янги иқтисодий воқеликка дуч келаётгани”ни айтди. Беларус Бош вазири Сергей Сидорский Москвада эришилган келишувга бундай муносабат билдирди: “Беларусда одамларнинг 60 фоизи Чернобил атом станцияси фожиасидан азият чеккан одамлар эканини яхши биласиз. Биз ана шу одамларга, пенсионерларга мурожаат қиламиз. Биз “Газпром” ширкати Беларусга етказиб берилаётган газ нархини кутилганидан икки баробардан кўпга оширганини тушунтирамиз”, – деди Беларус Бош вазири.
XS
SM
MD
LG