Линклар

Болгария ва Руминия 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо бўлди.


Икки мамлакат фуқаролари бу тантанани янги йил билан бирга нишонладилар. Руминия фуқароларидан бири ўз қувончини “Ройтер” мухбирига бундай изҳор қилди: “Биз европаликмиз. Бизга кўрсатилган илтифот учун Европа Иттифоқига миннатдорлик билдирамиз. Улар бизга жуда кўп ёрдам беришди. Европа Иттифоқига аъзо бўлган барча давлатларни янги йил байрами билан табриклаймиз”, – деди руминияликлардан бири.
Болгария ва Руминиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши билан Иттифоққа аъзо давлатлар сони 27га етди. Умумий аҳоли сони эса 300 миллиондан ошди.
XS
SM
MD
LG