Линклар

Бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг ташкилотнинг жаҳон мамлакатларида хизмат қилаётган барча ходимларига видеомурожаати эълон қилиниши кутилмоқда.


Бан Ки Муннинг БМТ янги Бош котиби сифатидаги фаолияти 1 январдан бошланди. Ёши 62 га чиққан жанубийкореялик дипломат Бан Ки Мун БМТнинг саккизинчи бош котибидир. У Бош котиблик лавозимини Кофи Аннандан қабул қилиб олар экан, халқаро ташкилот фаолиятининг уч асосий йўналишига – дунё бўйлаб хавфсизлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга асосий эътиборини қаратишга ҳаракат қилажаги тўғрисида ваъда берган.
XS
SM
MD
LG