Линклар

Ироқ ҳукумати тарқатган баёнотда айтилишича, якунига етган йил давомида 16 мингдан зиёд ироқлик қурбон бўлган.


Уларнинг мутлақ кўпчилиги тинч аҳолидир. АҚШнинг бу мамлакатдаги қўмондонлиги кеча тарқатган маълумотга кўра, Диёл вилоятида амалга оширилган портлашдан икки америкалик аскар ҳалок бўлди. АҚШ ҳарбийлари орасидан биргина декабрь ойида 111 киши ўлди. Америка ҳарбийларининг яна маълум қилишича, Бағдодда бўлиб ўтган отишма чоғида 6 ироқлик ўлдирилди. Хабарда айтилишича, ўлдирилганлар таниқли сунний сиёсатчиларидан бирига қарашли уйдан туриб ўт очган.
XS
SM
MD
LG