Линклар

Ўзбекистонда транспорт воситасини бошқараëтган ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши таъқиқланди


Самандар Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишда сенаторлар маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Жиноят Кодексига янги модда қўшдилар. Мазкур модда йўл ҳаракати ҳодисалари олдини олишга қаратилган. Энди нафақат уяли телефон балки “hands free”, яъни, қулоққа тақиб гаплашиш мумкин бўлган телефон мосламасидан фойдаланиш ҳам таъқиқланди. Кўпчилик ушбу қарорни маъқулламоқда. Бироқ¸ гаплашадиган одам бошқа йўлини топиб ҳам гаплашаверади¸ деганлар ҳам оз эмас.

Ўзбекистон республикаси сенаторларига кўра¸ мамлакат кўчаларида юз берадиган авариялар кўпинча транспорт воситасини бошқариб кетаётган ҳайдовчиларнинг телефонда сўзлашаётган пайтда содир бўлади.

Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис Сенати девони матбуот котиби Муҳаммаджон Исомов “Озодлик” мухбири билан суҳбатда кучга кирган янги қонун ҳақида бундай деди:

“Қонун чиққан¸ Вазирлар Маҳкамасининг қарори бор¸ Кучга кирганини ҳам билибсиз. Қонунчилик палатасида бу ўз вақтида муҳокама қилиниб¸ у қабул қилинган¸ Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Жиноят Кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси тайëрланган. Кейин юқори палатага тақдим этилиб¸ саккизинчи ялпи мажлисда кўриб чиқилган. Сўнг, муҳокама этилиб¸ маъқулланган ”.

Ўзбекистон республикаси йўл патрул хизмати ходими Тимур Жўраев бу чора авариялар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида кўрилганини айтди.

Қонунга кўра¸ транспортни бошқариш пайтида телефонидан фойдаланган шахслар энг кам иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди. Иккинчи марта шундай қонунбузарликка йўл қўйган шахс энг кам иш ҳаққининг уч бараваригача жарима тўлаш билан бирга олти ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлади.

Янги қонунда ҳайдовчиларнинг “hands free”¸ яъни қуллоққа тақиб гаплашадиган мосламалардан фойдаланиши ҳам таъқиқланган. Шунга қарамай¸ айрим ҳайдовчилар ушбу мосламадан фойдаланишда давом этажаклари ва ДАН ходимлари ҳайдовчиларнинг “hands free” орқали гаплашаëтганини исботлаши қийин эканлигини айтмоқда.

Бу ҳайдовчиларнинг замонавий алоқа воситаларидан фойдаланишдан воз кечи кераклигини англатмайди. Борди-ю¸ ҳайдовчига телефонда гаплашиш зарур бўлиб қолса¸ у ҳолда йўл патрул хизмати бошқармаси ҳайдовчилари, машинани четга олиб¸ двигателни ўчириб¸ кейин телефонда гаплашишни тавсия этмоқдилар.
XS
SM
MD
LG