Линклар

logo-print

Индонезиянинг Сулавеси ороли яқинида ҳалокатга учраган самолётни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда.


2 январь куни айрим ахборот воситалари расмий манбаларга асосланиб, ҳалокат оқибатида 90 йўловчи ҳалок бўлгани, 12 киши қутқариб қолингани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо сўнгги хабарларга кўра, самолёт қулаган жой ҳали ҳам аниқланмаган ва Индонизея расмийлари тасдиқланмаган маълумот тарқатгани учун кечирим сўраган. Айни пайтда қидирув ишларига кўмаклашиш мақсадида Сулавесига бедарак йўқолган йўловчиларнинг қариндошлари ҳам келмоқда. “Adam Air” компаниясига тегишли “Boeing-737” русумли ҳаво лайнери 1 январь куни ҳалокатга учраганди. Самолётнинг қулашига об-ҳаво шароити ёмонлиги сабаб бўлгани айтиляпти.
XS
SM
MD
LG