Линклар

logo-print

Ироқда 30 декабрда дорга осилган Саддам Ҳусайннинг икки сафдошини қатл этиш тараддуди бошлаб юборилди.


Араб телеканалларининг билдиришича, Саддамнинг ўгай акаси, Ироқ хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Барзан Иброҳим ҳамда собиқ судья Авад Ҳомид ал-Бандар 4 январь куни қатл қилинади. “Ассошейтед пресс” ахборот агентлиги ўз исми ошкор этилишини истамаган ҳукумат расмийси мазкур хабарни тасдиқлаганини маълум қилди. Бироқ суд ҳукмини ижро этиш вақти ва жойи сир тутилмоқда. Ироқ бош вазири Нури ал-Маликийнинг ёрдамчиси Сами ал-Асқарий айбланувчилар кейинги ҳафтада қатл қилиниши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG