Линклар

logo-print

Бағдодда 45 кишининг жасади топилди.


Улар шиа ва суннийлар ўртасидаги мазҳаблараро низолар қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Ироқ суди “Ал-Қоида” ҳаракатига аъзоликда гумонланаётган чет эллик уч фуқарони ўлим жазосига ҳукм этди. Хабарларга кўра, айбланувчилар Саудия Арабистони, Сурия ва Судан фуқаролари бўлиб, ҳозирча уларга нисбатан суд ҳукми қачон ижро этилиши номаълум. АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари тарқатган баёнотда айтилишича, Сурия ва Саудия фуқаролари июнь ойидаги ҳарбий амалиёт чоғида ҳибсга олинган. Суданлик айбланувчи “Ал-Қоида” ҳаракатининг матбуот раҳбарларидан бири бўлиб, у Ироқда ташкилотнинг видео ҳамда босма нашрларини тарқатиш билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG