Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш ўтган йил ноябрида ўтказилган сайловдан сўнг таркиб топган Конгрессда кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.


Янги Конгресснинг 4 январь куни бошланадиган иши арафасида чиқиш қилар экан, Буш бундай деди:
”Бу лавозимлар, бу ҳокимият бизга мамлакатимиз тарихидаги ўта муҳим пайтда ишониб топширилган экан, барчамиз биргаликда жиддий ишлар олдида турибмиз. Шу кунда сиёсий келишмовчиликларни бир четга суриб, эътиборимизни истиқболга қаратайлик”, - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG