Линклар

logo-print

Қозоғистондаги атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлардан бирининг раҳбари Мэлс Елеусизов БМТнинг қора увилдириқ экспорти бўйича Каспийбўйи мамлакатларига жорий этилган тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини танқид қилди.


“Менимча, тақиқни бекор қилиш БМТнинг катта хатосидир. Тақиқ ўзининг муайян натижаларини берган эди. Тақиқлаш - масаланинг мутлақ ечими эмас, албатта. Лекин барибир нимадир қилиш керак. Осётр балиқлари сони кескин камайиб кетаяпти. Энди вазият янада ёмонлашади. Шунинг учун БМТ қарорини нотўғри қарор, деб ҳисоблайман”, - деди қозоғистонлик эколог.
БМТ Комиссияси куни кеча қабул қилган қарорга биноан Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон бу йил жаҳон бозорларида муайян миқдорда қора увилдириқ сота олиши мумкин. Қора увилдириқ экспорти ўтган йили, осётр балиғи популяциясини ҳимоялаш мақсадида тақиқлаб қўйилган этилган эди. Сербия бош вазири Воислав Коштуница БМТ янги Бош котиби Пан Ги Мунга йўллаган мактубида уни Косово мустақиллигининг тан олинишига йўл қўймасликка даъват қилди. 1999 йилдан буён БМТ бошқаруви остида бўлган Косовонинг келажаги ҳозирда халқаро ҳамжамият томонидан муҳокама қилинмоқда. Ўлка аҳолисининг катта қисмини ташкил этадиган албанлар Сербиядан мустақил бўлиш истагидадир.
XS
SM
MD
LG