Линклар

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари қўмондонлиги Саддам Ҳусайннинг қатл этилишига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги тўғрисида баёнот берди.


Саддам Ҳусайнни қатл этиш жараёни қўл телефони билан тасвирга туширилгани юзасидан Ироқ ҳукумати тергов ишлари олиб бормоқда. Тасвирда Ҳусайн дорга осилаётган пайтда соқчилар собиқ диктатор шаънига номаъқул сўзлар айтгани акс этган. Ироқ Адлия вазири Худайир ал-Хузай бундай деди:
“Бу қонун меъёрларининг бузилишидир. Саддам Ҳусайн қатл этилаётган жойда ҳозир бўлганлар унинг шахсига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак эди. Баъзи соқчилар унга нисбатан ҳақоратомуз гапларни айтиш билан кечириб бўлмас қонунбузарликка йўл қўйди. Бу ҳолат Ироқ ҳукумати шаънига зиён келтирди”, - деди Ироқ Адлия вазири.
XS
SM
MD
LG