Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерларни сотишни 2008 йилнинг 1 январигача тақиқлаб қўйиш тўғрисидаги қонунни парламентга қайтарди.


Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Украина раҳбари мазкур қонунни конституцияга зид, деб топган. Украинанинг Асосий қонунида ернинг хусусий мулк бўлиши мумкинлиги кафолатланган. Украина парламенти президентнинг фикрига қўшилиб, ерни сотишга жорий қилинган тақиқни бекор қилгудай бўлса, 1917 йилги инқилобдан буён биринчи марта ернинг эркин бозори пайдо бўлади. Украина қишлоқ хўжалиги оборотида 60 миллион гектардан зиёд ер бор.
XS
SM
MD
LG