Линклар

Беларус ўз ҳудуди орқали ташиладиган Россия нефти учун бу мамлакатдан бож олади, деб баёнот берди бош вазир Сергей Сидорский.


Беларус бош вазирининг айтишича, нефтининг ҳар бир тоннасига Россия 45$дан бож тўлаши керак. Мазкур қарор 1 январдан кучга кирган, деб ҳисобланадиган бўлди. Беларус президенти Аляксандр Лукашенка Россиянинг энергетика соҳасида олиб бораётган сиёсатига мутаносиб жавоб берилажаги тўғрисида аввалроқ баёнот берган эди. Россиянинг "Транснефть" ширкати Беларус ҳукумати қарорини ғайриқонуний, деб атади.
XS
SM
MD
LG